Ҳурматли шаҳримиз ёшлари! Карантин даврида Қўқон шаҳрида вақтинча ишсиз қолган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, ёлғиз кексалар ва қариялар саломатлигини асраш мақсадида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган шаҳримиз йигит-қизларини "Сиз ёлғиз эмассиз!" волонтёрлик акциясида иштирок этиш учун таклиф этамиз. Волонтёрлар карантин даврида вақтларини уйда ўтказаётган ёлғиз кексалар ва қарияларнинг кўчада битадиган юмушларини бажариш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдек савобли ишга жалб этилади. Барча волонтёрларга 700 000 сўм миқдорида маош тўланади. Талаб этиладиган сифатлар; фидоийлик, ширин муомала. Талабгорлар паспорт нусхаси ва СТИР рақами билан Турон кўчаси, 2- уйга "Ёшлар келажагимиз" жамғармаси Қўқон филиалига мурожаат этишлари мумкин. Алоқа телефонлари: 90 362 50 07, 91 686 76 70 #karantinqoidalari #karantindabandlik Қўқон шаҳар ҳокимлиги https://www.instagram.com/p/B_s8eypJGWi/?igshid=ncnw978m0ng7











